Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech
Maqola
Бухорода яна бир янги меҳмонхона қурилишига келишилди
 

Жорий йилнинг 24 октябр куни Бухоро вилоят ҳокимлигида Германиянинг "Плаза Ҳотелгроуп Гмб" компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур инвесторларнинг Европанинг бир қатор давлатларида меҳмонхоналари мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда, қолаверса, Бухоро шахрида ҳам меҳмонхона қуриш истагида эканликларини билдиришди.

Учрашувда юртимизда қурилиши режалаштирилаётган меҳмонхоналарнинг барчасини битта бренд остида бирлаштириш таклифини ҳам илгари сурилди. Бундан ташқари, 2019-йилнинг январ ойида давлатимиз раҳбарининг Германияга расмий давлат ташрифи кутилаётганлиги, шу муддатгача қурилиши  режалаштирилаётган меҳмонхоналар лойиҳасини, қисман бўлса-да, тайёрлаб, намойиш этиш истагида эканликларини ҳам айтиб ўтишди.

Ҳамкорлик учрашуви тугагач, томонлар ўзаро келишув битимларини имзолашди.

Tugmani bosing Tinglash