Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech
Maqola

Давлат ва жамият бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

            Ахборот соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чикарилишининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

            Ҳужжат билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси;

давлат унитар корхонаси шаклида Техник кўмаклашиш маркази;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ташкил этилди.

Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланаши;

Марказ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланаши, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бундан мустасно эканлиги;

Давлат инспекцияси Марказнинг таъсисчиси ҳисобланаши белгилаб қўйилди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги;

“охирги миля” тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мултисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш устидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш

ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

Давлат инспекцияси  Бухоро вилояти

ҳудудий инспекцияси

Бўлим бошлиғи в.б Ш.Сайфидинов

Tugmani bosing Tinglash