Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Бугун Ёшлар Марказида “Юқумли ва паразитар касалликларнинг ташхиси, давоси ва олдини олишнинг  замонавий технологиялари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров анжуманда иштирок этаётган 10 га яқин давлатлар, жумладан Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Белоруссия, Корея ҳамда Тожикистон республикаларидан келган мехмонларни Бухоро шаҳрига ташрифи билан самимий қутлади.

Шундан сўнг, сўзга чиққан маҳаллий ва хорижий соҳа вакиллари юқумли касалликлар ва паразитар касалликларни эрта аниқлаш ва уларга аниқ ташхис қўйиб даволаш энг устувор вазифа эканлиги таъкидлаб, бу борадаги ишларни ривожлантириш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталдилар.

Анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Tugmani bosing Tinglash