Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Бухоро марказий боғида вилоят ҳокимининг Бухоро шаҳри аҳолиси билан 2 кун давом этган сайёр қабули тугади.

Унда вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, муаммоларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди. 

Қабул давомида йўлларни таъмирлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари 400 дан ортиқ масала юзасидан мурожаатлар тушди.

Сайёр қабул давомида аҳоли учун вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. 

Tugmani bosing Tinglash